locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» Жиззахдаги ўйиндан кейин ҳакамлик бўйича шикоят киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» Жиззахдаги ўйиндан кейин ҳакамлик бўйича шикоят киритди
Фото: Динамо ПФК

Суперлига 20-тури доирасидаги “Сўғдиёна” - “Динамо” (1:1) учрашувидан кейин “Динамо” ПФК ўйиндаги ҳакамлик бўйича учрашув расмий қайдномасига шикоятини қайд этди.

“Клуб ўйиндаги бир қатор вазиятлар бўйича ўз эътирозини йўллайди”, - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, бош ҳакам Илгиз Танташев учрашувнинг 90+6-дақиқасида ВАР аралушувидан сўнг самарқандликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вақтга келиб “Динамо” 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Белгиланган 11 метрли жарима тўпини Люпчо Дориев аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг