«Динамо» жамоаси сафидаги ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган Ратинио икки йиллик фаолиятидан кейин жамоа билан хайрлашди
«Динамо» жамоаси сафидаги ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган Ратинио икки йиллик фаолиятидан кейин жамоамиз билан хайрлашди.
2024 йил бошида Бразилия қуйи лигасидан жамоамизга келиб қўшилган Франсиско Феррейра ажойиб ўйинлари билан Самарқандлик мухлислар меҳрини қозона олди. Вадим Абрамов бошқарувида «Динамо» етакчиларидан бирига айланган бразилиялик яримҳимоячи 2024 ва 2025 йил якунига кўра, кетма-кет икки йил ПФЛ томонидан Суперлига рамзий жамоасига киритилди. Жамоамизда ликанинг энг яхши легионерларидан бирига айланган Ратинио билан амалдаги келишув ниҳоясига етгач, у ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарор қилди.
«Динамо» ПФК Ратинионинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади. Ишонамизки, Самарқанд – унинг иккинчи уйи бўлиб қолади ва «Динамо» эшиклари унинг учун доим очиқ.