«Динамо» жамоаси июл ойида Суперлигада учта ўйин ўтказади
«Динамо» жамоасининг июл ойи тақвими билан танишинг
FIFA кунларида ўтаётган ЖЧ-2026 баҳслари тобора ўз якунига яқинлашиб бораётган бир пайтда, ўзбек футболи ишқибозлари интиқлик билан кутган Суперлига яна давом этиш арафасида турибди.
«Динамо» жамоаси июл ойида Суперлигада учта ўйин ўтказади. 18 июл куни «Динамо» Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлса, 23 июл куниги «Сурхон»га қарши баҳс Термиздаги стадион ҳолати талабга жавоб бермаслиги сабабли Самарқандга кўчирилган. 29 июл куни эса «Динамо» кўҳна шаҳримиздаги навбатдаги баҳсда «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади.
«Динамо»нинг июл ойи тақвими:
12-тур / 18 июл / Қизилқум – Динамо / Навоий
13-тур / 23 июл / Сурхон – Динамо / Самарқанд
14-тур / 29 июл / Динамо – Қўқон-1912 / Самарқанд.