«Динамо» жамоаси 25 сентябрдан Тошкентда йиғилади
ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусда «Динамо» жамоаси аъзолари «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин бир ҳафталик таътилга чиққанди.
Жамоа 25 сентябрдан Тошкентда йиғин бошлайди. Бир ҳафталик тайёргарлик жараёни доирасида назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Жароҳат олган футболчилар ҳам жамоа сафига қайтиши кутилмоқда.
«Динамо» таркибидан Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов Ўзбекистон U23 жамоасига чақирилган бўлса, Азизбек Амонов ва Эдем Неманов Ўзбекистон миллий жамоасига, молдовалик ҳимоячи Михаил Штефан Молдова миллий терма жамоаси сафига бориб қўшилган. Бу ўйинчилар ФИФА кунлари якунига етгач, 6 октябрдан кейин сафга қайтади.
«Динамо» Суперлига доирасидаги навбатдаги учрашувда 9 октябр куни Қаршида «Насаф» меҳмони бўлади.