locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Динамо\" Самарқандда \"Лочин\" устидан ғалаба қозонди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Шу кунларда футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг 1 тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина “б” гуруҳидан ўрин олган “Динамо” ҳамда “Лочин” жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Унда Вадим Абрамов шогиртлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 42 ҳамда 44 дақиқаларида Санжар Қодирқулов дубл қайд этиб, “Динамо”ни ишончли ҳисобда олдинга олиб чиқди. 57 дақиқада “Лочин” футболчиси Олимжон Каримов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди. 73 дақиқада Суҳроббек Тошкентбоев гол урди ва баҳсдаги ҳисобни қисқартирди. Шундан сўнг, яна ҳужумга эътибор қаратган меҳмонлар 77 дақиқада пеналти тепиш имкониятига эга бўлишди, аммо 11 метрли нуқтага яқинлашган Асриддин Турсунпоълатов ундан унумли фойдалана олмади. Тўқнашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қолганида мезбонлар футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, “Динамо”ни ишончли ғалабаси билан таъминлади.

Ўзбекистон кубогининг 1 тур баҳслари давом этади

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг