«Динамо» Қирғизистондаги йиғинни якунлади
«Динамо» жамоаси Қирғизистонда ўтган 11 кунлик ўқув-машғулот йиғинни якунлаб Самарқандга қайтди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: Dinamo fk
«Динамо» Қирғизистондаги йиғинни якунлади
«Динамо» жамоаси Қирғизистонда ўтган 11 кунлик ўқув-машғулот йиғинни якунлаб Самарқандга қайтди.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз Иссиқкўлдаги йиғин якунида назорат баҳсида майдонга тушди. Вакилларимиз Қирғизистон Биринчи лигаси иштирокчиси «Намис» клубига қарши саф тортиб, назорат ўйинида йирик ҳисобда устун келди – 11:0.
Назорат ўйини. Иссиқкўл.
«Намис» - «Динамо» – 0:11
Голлар: Ҳожимирзаев 4, 12, 34, 72, Абдураҳмонов 17, 29, Облоқулов 41, Ўрмонжонов 56, Халилов 63, 85, Жепаров 77.
Жамоа 13 июлдан Самарқандда сўнгги тайёргарликка киришади. Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 18 июл шанба куни Суперлига 12-тури доирасида Навоийда «Қизилқум» меҳмони бўлади.