«Динамо» ҳимоячиси собиқ жамоасига қайтди
Фото: Динамо ПФК
Биринчи даврани «Динамо»да ўтказган Манучеҳр Сафаров собиқ жамоасига қайтди.
Самарқандликлар сафида Суперлигада 1та ўйинда майдонга тушган 24 ёшли тожикистонлик ҳимоячи «Истиқлол»га қайтди.
Вадим Абрамов бошқарувидаги самарқандликлар сафида у захирада қолиб кетди. Натижада футболчи клуб билан ўзаро келишув асосида жамоасини алмаштирди.
Аввалроқ Сафаров «Хоразм»га бориши мумкинлиги хабар қилинганди.
Ҳимоячи бунга қадар «Локомотив» ва «Нефтчи» жамоаларида ҳам тўп сурган. Собиқ жамоасига қайтган футболчи яна 55-рақам остида ўйнайдиган бўлди.
Баҳром Бобонов
Редактор