locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» ФИФА кунларида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ҳар иккала учрашув соат 17:00да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» ФИФА кунларида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади
Фото: Динамо ПФК

ФИФА кунларида миллий жамоалар ўйинлари сабабли Суперлигада икки ҳафталик танаффус юзага келган.

«Динамо» жамоасининг 4 нафар аъзоси Ўзбекистон миллий жамоаси ва ёшлар жамоасига чақирилган бўлса-да, клубимиз аъзолари Суперлиганинг қолган ўйинларига Чархиндаги «Динамо» футбол мактабида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз тайёргарлик доирасида 11 октябр, шанба куни Жиззахда «Сўғдиёна» жамоасига қарши, 13 октябрда эса Самарқандда «Машъал» клуби билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Учрашувлар соат 17:00да бошланади.

Ўртоқлик ўйинлари.
11 октябр (шанба)
«Сўғдиёна» - «Динамо»
Жиззах, «Сўғдиёна» стадиони, 17:00.

13 октябр (душанба)
«Динамо» - «Машъал»
Самарқанд, «Динамо» стадиони, 17:00.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг