«Динамо» Беларусда дастлабки назорат учрашувида майдонга тушди
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» жамоаси Беларусдаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди.
Беларус чемпионатида 2-ўринда бораётган «Славия»га қарши учрашувда жамоамиз бош мураббийи аралаш таркиб ва янги ўйинчиларни синовдан ўтказди. Учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоамизнинг голига Санжар Қодирқулов муаллифлик қилган бўлса, Хислат Халиловнинг пеналтидан йўллаган зарбаси голга айланмади.
Самарқандликлар навбатдаги назорат баҳсини 23 июл куни «Молодечно» клубига қарши ўтказади.
Назорат учрашуви. 20 июл. Минск
«Славия» - «Динамо» 3:1
Голлар: Иванов 2, Соловей 12, Лихтин 65 – Санжар Қодирқулов 17
Фойдаланилмаган пеналти: Хислат Халилов 78.
Розикжон Султонмуродов
Журналист