locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлик йўлида улкан ҳиссасини қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Икром Алибoев Нефтчи билан икки йиллик битимга имзо чекди

Футболчи ушбу мавсумда жамоамиз таркибида 28 учрашувда майдонга тушиб, жами 2253 дақиқа ҳаракат қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлик йўлида улкан ҳиссасини қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Икром Алибoев Нефтчи билан икки йиллик битимга имзо чекди
photo: Neftchi FK

Чемпионлик йўлида улкан ҳиссасини қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Икром Алибoев Нефтчи билан икки йиллик битимга имзо чекди.

"Икром Алибoев жамоамизнинг ярим ҳимоя чизиғида ишончли ўйини билан мухлислар меҳрини қозонади. У ушбу мавсумда жамоамиз таркибида 28 учрашувда майдонга тушиб, жами 2253 дақиқа ҳаракат қилган. Ўзининг барқарор ўйини билан у ЎзПФЛ томонидан йил рамзий терма жамоасига киритилган.

Ишонамизки, Икром Алибoев янги мавсумларда ҳам жамоамизга муҳим ҳисса қўшади ва олдимизга қўйилган юксак мақсадларга эришишда етакчи рол ўйнайди.

Футболчига клубимиз сафида омад, мустаҳкам соғлиқ ва ёрқин ғалабалар тилаймиз",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг