Бразилия Рафиньянинг ҳолати ҳақида тафсилотларни ошкор қилди
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) терма жамоа ҳужумчиси Рафиньянинг ҳолати ҳақида хабар берди.
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги Гаити жамоасига қарши ўйиннинг 40-дақиқасида Рафинья жароҳат сабабли алмаштирилди.
Алмаштирилишдан олдин футболчи майдонга ўтириб олди, шундан сўнг унга ёрдам кўрсатиш учун шифокорлар майдонга тушди. C гуруҳи ўйини Филадельфияда (АҚШ) бўлиб ўтди ва бразилияликлар фойдасига 3:0 ҳисобида якунланди.
«Гаити жамоасига қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ҳужумчи Рафинья ўнг оёғининг тизза ости пайида оғриқ сезди. Футболчи даволанишни бошлади ва унинг ҳолати қайта текширилади», — дея Globo нашри баёнотдан иқтибос келтиради.
Бразилия терма жамоаси тўрт очко жамғариб, ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Карло Анчелотти шогирдлари 24 июнь куни Шотландия терма жамоаси билан учрашади.