«Бавария» бир ўйинда гол уриш бўйича Бундеслига рекордини такрорлади
Аввалги рекорд ҳам мюнхенликларга тегишли эди.
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
29.11.2025, Як.
Бавария
3
Санкт-Паули
1
Бундеслига 12-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Санкт-Паули»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, лига рекордларидан бирини такрорлади.
Мюнхенликлар Бундеслигада кетма-кет 20 та ўйинда икки ва ундан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди. Бу натижа Пеп Гвардиола бошқарган «Бавария» 2013/2014 йилги мавсумида ўрнатган рекордини такрорлади.
Мазкур ғалабадан сўнг «Бавария» 34 очко билан Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа энг яқин таъқибчидан саккиз очкога олдинда бормоқда.
Кейинги турда мюнхенликлар сафарда «Штутгарт»га қарши майдонга тушади. Учрашув 6 декабрь куни, Тошкент вақти билан 20:30 да «Штутгарт Арена»да старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист