locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артём Радаев – «Динамо» футболчиси

Футболчи мавсум якунига қадар жамоада қолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артём Радаев – «Динамо» футболчиси
Фото: Динамо ПФК

Суперлигада мавсумнинг иккинчи қисми стартидан аввал «Динамо» жамоаси селекция жараёнини давом эттирмоқда.

Ёзги трансфер ойнасида «Динамо» клуби Артём Радаев билан шартнома имзолаганини маълум қиламиз. Россиялик 21 ёшли ҳимоячи Самаранинг «Крилья Советов» клубидан жамоамиз сафига келиб қўшилди ва 2026 йилги мавсум якунига қадар «Динамо» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

“Ишонамизки, Артём Радаев Самарқанддаги фаолияти давомида ўз ўйинлари билан жамоамизнинг унутилмас ғалабаларига ҳисса қўшиб, мухлислар меҳрини қозонади”, - дейилади клуб хабарида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг