Артета «Астон Вилла»ни АПЛ чемпионлиги учун даъвогарлардан бири деб атади
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета 15-тур доирасидаги сафар учрашувида «Астон Вилла»дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, бир саволга жавоб берди: бирмингемликларни жорий мавсум чемпионликка даъвогар деб бўладими?
«Ҳа. Агар уларнинг қаерда турганига, қандай футбол кўрсатаётганига, кимларни енгганига, айниқса уй майдонида, назар ташласак — ҳа. Олдинда ҳали ҳамма бир-бири билан ўйнайди, ҳозир эса улар ўз ўрнида, биз эса ўз ўрнимиздамиз», — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
Ҳозирги вақтда «Астон Вилла» Англия чемпионати турнир жадвалида 15 ўйиндан сўнг 30 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Жамоа 33 очколи пешқадам «Арсенал»дан атиги уч очкога ортда қолмоқда. Иккинчи поғонани эса 31 очко жамғарган «Манчестер Сити» эгаллаб турибди.