«Arsenal» сўнгги 19 та ўйинда илк бор мағлуб бўлди
«Канонирлар» АПЛнинг 15-турида «Aston Villa»га имкониятни бой берди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
06.12.2025, Як.
Астон Вилла
2
Арсенал
1
Англия Премьер-лигасининг 15-турида Лондоннинг «Arsenal» жамоаси «Aston Villa»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Бу «канонирлар» учун жорий мавсумдаги барча турнирларда 19 ўйиндан кейинги биринчи мағлубият бўлди.
«Канонирлар» охирги марта 31 август куни 3-турда «Liverpool»га 0:1 ҳисобида ютқазган эди. Шундан сўнг, жамоа бугунгача ҳеч бир учрашувда мағлубият кўрмади.
Кейинги ўйинда Лондон клуби 10 декабрь куни сафарда «Bryugge» билан Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-турида куч синашади.
Ҳозирги вақтда «Arsenal» 33 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Mikel Artetaнинг жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ҳам 15 очко билан етакчи ҳисобланади.
Насрулло Каримов
Журналист