Ҳарис Ҳайдаревич – «Динамо» футболчиси
27 ёшли яримҳимоячи билан клуб ўртасида 2027 йилнинг якунига қадар мўлжалланган.
Фото: Динамо ПФК
Суперлигада мавсумнинг иккинчи қисми стартидан аввал «Динамо» жамоаси селекция жараёнини давом эттирмоқда.
Ёзги трансфер ойнасида «Динамо» клуби Босния ва Герцоговина мамлакатидан таклиф этилган Ҳарис Ҳайдаревич билан шартнома имзолаганини маълум қиламиз. 27 ёшли яримҳимоячи билан клуб ўртасида 2027 йилнинг якунига қадар мўлжалланган 1,5 йиллик келишув имзоланди. Босниялик легионер «Динамо» сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Ҳайдаревич сўнгги уч йил давомида Сербиянинг «Радник» клуби шарафини ҳимоя қилиб, 107та ўйинда 12та голга муаллифлик қилган ва 1 июл куни жамоа билан расман хайрлашганди. У шунингдек, бунгача Босниянинг «Железничар», Туркиянинг «Болуспор» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист