“Ан-Наср” ҳужумчиси фаолиятини “Фенербахче”да давом эттиради
ФОТО: Getty Images
Саудиянинг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Жон Дюран фаолиятини Туркиянинг “Фенербахче” клубида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар аллақачон келишувга эришган. “Ан-Наср” Дюранни 2026 йилнинг ёзига қадар ижарага беради.
Маълумот учун, Жон Дюран ўтган мавсум Саудия Про-лигасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 35 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист