\"Андижон\" тез тиббий ёрдам машинасида бинт, қайчи ва керакли дори воситалари бўлмаган
PHOTO: Telegram
18-21 апрел кунлари Суперлига 6-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турнинг ҳар бир ўйинларига бағишланган лига комиссари билдиргисини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
“Андижон” 1:2 “Динамо”
Учрашувнинг 74-дақиқасида меҳмон жамоа футболчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилиши зарурати вужудга келди. Комиссар билдирисида қайд этилишича, тез тиббий ёрдам машинасида бинт, қайчи ва керакли дори воситалари бўлмаган, оқибатда футболчига етарлича ёрдам кўрсатилмаган.
Лига Андижон вилояти расмийларидан тез тиббий ёрдам машинаси футбол учрашувига расмийатчилик учун эмас, чиндан ҳам жароҳатланган футболчига биринчи ёрдамни кўрсатиш учун келиши масаласини эслатиб ўтишни лозим топади.
Иброҳим Жалолов
Редактор