\"Андижон\" - \"Динамо\" учрашуви учун чипталар эртадан сотувга чиқади!
PHOTO: Telegram
Андижоннинг “Андижон” жамоаси Ўзбекистон кубоги баҳсларида икки турдан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятини уддалай олмасдан, муддатидан аввал мусобақа билан хайрлашганидан хабарингиз бор. Клуб шундай бўлса-да сўнгги тур ўйини учун ўз муҳлисларини стадионга чорламоқда

"“Андижон” 13 май куни Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказади.
Мазкур баҳс учун чипталарнинг эртадан стадион расмий кассаларида сотуви бошланади.
"Андижон" - "Динамо" ўртасидаги баҳс
13-май куни "Бобур арена"да соат 19:00 да бошланади",- деб ёзилади клуб сайтида
Иброҳим Жалолов
Редактор