Алишер Шукуров — «Қизилқум» футболчиси
Футболчи билан клуб раҳбарияти ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.
Фото: Қизилқум ПФК
Янги мавсумга қизғин машғулотларни олиб бораётган «Қизилқум» жамоаси навбатдаги трансферни эълон қилади.
Тожикистон терма жамоаси аъзоси, марказий ярим ҳимоячи Алишер Шукуров эндиликда навоийликлар шарафини ҳимоя қилади. Футболчи билан клуб раҳбарияти ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.
Алишер Шукуров ҳақида:
Туғилган куни: 30.03.2002 йил
Туғилган жойи: Вахш (Тожикистон)
Позицияси: ярим ҳимоячи
Тўп тепган жамоалари: «Хўжанд» (Тожикистон), «Тюмень» (Россия), «Динамо Тбилиси» (Грузия)
«Алишерга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарли онларни тилаб қоламиз», - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист