locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналдунинг беш йиллик совринсиз серияси тугади

«Ан Наср» сафида мавсум давомида 28 та гол урган Роналду энди ўзининг ажойиб формасини мундиалда ҳам давом эттиришни истайди.
Эксклюзив янгиликлар
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналдунинг беш йиллик совринсиз серияси тугади
photo: gettyimages
Саудия Арабистони Про-лигаси
21.05.2026, Як.
Аль-Наср Эр-Рияд
4
Дамак
1

Криштиану Роналдунинг совринсиз даври ниҳоят якунига етди. «Ан Наср» пайшанба оқшомида «Дамак» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 2025/26 йилги Саудия Про-лигаси чемпионилигини қўлга киритди.

Собиқ «Ливерпуль» вингери Садио Мане ҳамда «Бавария» афсонаси Куманданинг голлари «Ан Наср»ни олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг якуний нуқтасини эса Криштианунинг ажойиб дубли қўйди. Жесус бошқарувидаги жамоа мавсумни энг яқин таъқибчи «Ал Ҳилол»дан икки очко олдинда якунлади.


Роналду мавсум охирида яна порлади

Мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинида «Ан Наср» ҳар доимгидек ёрқин футбол кўрсата олмади, бироқ 35-дақиқада Маненинг бош билан урган голи жамоани танаввусга устун ҳолатда олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида эса Куман муҳим зарба берди. Франциялик вингер жарима майдони ёнида чиройли «девор усули» комбинациясини амалга ошириб, тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди.

Орадан кўп ўтмай, «Дамак» Морлайе Силланинг пеналтидан урган голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Аммо сўнгги сўзни яна Криштиану айтди. 41 ёшли ҳужумчининг чап қанотдан, деярли ён чизиқ яқинидан пастлаб йўллаган жарима зарбаси барча футболчилар орасидан ўтиб дарвозага кириб борди ва стадиондаги мухлисларни телбаликча қувончга солди.

Португалиялик юлдуз ўйин охирида яна бир гол уриб, 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани таъминлади. Шу тариқа, «Ал-Хилол»нинг ўша оқшом «Ал Файха» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабаси ҳеч қандай аҳамият касб этмади.


«Ал Наср» финалдаги мағлубиятдан кейин ўзига келди

Чемпионлик учун «Ан Наср»га фақат ғалаба керак эди. Жамоа ўйинга катта босим остида чиқди, чунки улар ўтган ҳафта Осиё чемпионлар лигаси 2 финалида «Гамба Осака»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шунга қарамай, Роналду ва унинг жамоадошлари босимни енгиб ўтишга муваффақ бўлишди ва клубга 2019 йилдан бери илк бор Саудия Про-лигаси чемпионилигини олиб келишди.

Криштианунинг беш йиллик совринсиз серияси тугади

Бу муваффақият Роналду учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. У ниҳоят Саудия Арабистонидаги илк йирик совринини қўлга киритди. Португалиялик суперюлдуз 2023 йил январда «Ан Наср»га кўчиб ўтганидан бери фақат расмий мақомга эга бўлмаган Араб клуб чемпионлар кубоги турнирида ғолиб чиққанди.

Умуман олганда эса, Роналдунинг клуб миқёсидаги йирик совринсиз даври 2021 йилдан бери давом этаётганди. Унинг охирги катта соврини Ювентус сафида қўлга киритилган Италия кубоги эди.



Кейинги мақсад — Жаҳон чемпионати

«Ан Наср» сафида мавсум давомида 28 та гол урган Роналду энди ўзининг ажойиб формасини мундиалда ҳам давом эттиришни истайди. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби Португалия миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилди.

Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган мундиалда Криштиану фаолиятидаги энг катта етишмаётган соврин — Жаҳон кубогини қўлга киритишни мақсад қилган. Роберто Мартинес бошқарувидаги Португалия гуруҳ босқичини 17 июн куни Конго миллий жамоасига қарши бошлайди. Кейинги баҳсларда улар Ўзбекистон ва Колумбия миллий жамоалари билан куч синашади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг