Роналду ва «Ан-Наср» Саудия Пролигаси чемпиони
Роналду ниҳоят жамоаси билан чемпион бўлди.
ФОТО: Getty images
Саудия Арабистони Про-лигаси
21.05.2026, Як.
Аль-Наср Эр-Рияд
4
Дамак
1
Саудия Пролигаси 34-турида «Ан-Наср» клуби «Дамак»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Криштиану Роналду дублга эришди. Садио Мане ва Кингсли Коман ҳам бир мартадан ўз номига гол ёзиб қўйишга улгурди.
Португалиялик форвард фаолиятидаги 973-голини уришга эришди. Яна 27 та голдан сўнг у 1000 лик довонга етиб олиши мумкин.
Натижада “Ан-Наср” 7 йиллик танаффусдан сўнг Саудия Пролигасида чемпионликни тантана қилди. “Дамак” эса қуйи лигага тушиб кетди.
Саудия Пролигаси. 34-тур
Ан-Наср – Дамак 4:1
Голлар: Мане 35, Коман 52, Роналду 63, 81 – Силла 58
Розикжон Султонмуродов
Журналист