Зиркзе АПЛдаги узоқ муддатли голсиз сериясига якун ясады
«МЮ» ҳужумчиси 13-турда жамоасига ғалаба тақдим этди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
30.11.2025, Як.
Кристал Пэлас
1
Манчестер Юнайтед
2
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзе ниҳоят Англия Премьер-лигадаги голсиз сериясига якун ясаади. Нидерландиялик форвард 364 кундан кейин илк бор гол урди ва 13-тур доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда жамоасига 2:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлашга ёрдам берди. Баҳс Лондоннинг «Селхерст Парк» стадионида бўлиб ўтди.
Зиркзенинг 54-дақиқада киритган голи унинг АПЛ-2025/2026 мавсумидаги биринчи голи бўлди. У бунгача сўнгги марта 2024 йил 1 декабрь куни, ўтган мавсумда «Эвертон»га (4:0) қарши ўйинда гол урган эди.
Умуман олганда, Зиркзе АПЛдаги фаолияти давомида 38 учрашувда тўртта гол ва икки голли узатма қайд этган. Ўтган йилнинг июль ойида «Манчестер Юнайтед» уни «Болонья»дан 42,5 миллион евро эвазига сотиб олган.
Насрулло Каримов
Журналист