«МЮ» стандарт вазиятлардан фойдаланиш бўйича «Арсенал»га тенглашиб олди
Манкуниянликлар 13-турда «Кристал Пэлас»ни мағлуб этди.
ФОТО: Getty Images
Англия Премер-лигаси
30.11.2025, Як.
Кристал Пэлас
1
Манчестер Юнайтед
2
«Манчестер Юнайтед» 13-турда «Кристал Пэлас» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйиндан сўнг стандарт вазиятлардан урилган голлар сони бўйича Лондоннинг «Арсенал»ига етиб олди. Учрашув Лондоннинг «Селхерст Парк» стадионида бўлиб ўтди, баҳсни бош ҳакам Роберт Жонс бошқарди.
«Қизил иблислар» икки голни ҳам ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш томонидан ижро этилган стандартлардан кейин урди. Шу тариқа, «МЮ»нинг АПЛ-2025/2026 мавсумида пенальтисиз стандартлардан киритган голлари сони 10тага етди. Бу кўрсаткич бўйича «Арсенал» билан бирга мавсум етакчиси ҳисобланади.
«Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Жамоа 13 ўйинда 21 очко тўплаган. Етакчи «Арсенал»дан эса 9 очко орқада қолмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист