locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Ўзбекистон ўз майдонида Қатарни янчиб ташлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Ўзбекистон ўз майдонида Қатарни янчиб ташлади
ФОТО: UzbekistanFA
ЖЧ. Саралаш. Осиё
10.06.2025, Як.
Ўзбекистон
3
Қатар
0

Ҳозиргина ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг сўнгги туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Қатарга қарши баҳс олиб борди ва якунда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 28-дақиқада Азизбек Тургʻунбоев томонидан очилди. Футболчимиз ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, яқин бурчакни аниқ нишонга олди.

86-дақиқада эса Элдор Шомуродов термамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Жамшид Искандеров томонидан узатилган тўпни маҳорат билан ўзига бўйсиндириб, рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Шунингдек, 90+2-дақиқада айнан Шомуродовнинг ўрнига майдонга туширилган Игор Сергеев тўпга биринчи тегинишидаёқ ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 21 тага етказиб олди.

ЖЧ-2026 саралаши, 3-босқич | “A” гуруҳи

Ўзбекистон 3:0 Қатар

Голлар: Азизбек Тургʻунбоев 28', Элдор Шомуродов 86', Игор Сергеев 90+2'.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг