locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон FIFA рейтингида кўтарилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон FIFA рейтингида кўтарилди
ФОТО: UzbekistanFA
ЖЧ. Саралаш. Осиё
10.06.2025, Як.
Ўзбекистон
3
Қатар
0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичининг сўнгги турида Қатарни мағлуб этгач (3:0), FIFA рейтингида 2-поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди.

Кечаги ғалаба бизга 13,40 баллни тақдим этди. Натижада рейтингдаги очколаримиз 1449.12 баллга етди. Шу тариқа, Ўзбекистон 55-ўринга чиқиб олди.

Қатар эса 13,40 балл йўқотди ва 1459.85 балл билан 53-ўринга тушиб кетди (Қатар 9-турда Эронни мағлуб этганидан сўнг 55-дан 50-поғонага кўтарилганди).

Осиё жамоалари орасида Ўзбекистон 6-ўринни эгаллаб турибди.

Осиё терма жамоаларининг аввалги ойдаги рейтинги нисбатан ўрни ва очколари ўзгариши (топ-10):

16 (-1). Япония - 1,641.24 (-11.40)

20 (-2). Эрон - 1,624.30 (-13.09)

23. Ж.Корея - 1,587.08 (+12.15)

24 (+2). Австралия - 1,578.63 (+24.08)

53 (+2). Қатар - 1,459.85 (+3.27)

55 (+2). Ўзбекистон - 1,449.12 (+12.10)

58. Саудия Арабистони - 1,421.48 (+2.52)

59. Ироқ - 1,416.99 (+3.59)

64 (-2). Иордания - 1,385.54 (-3.61)

66 (-1). БАА - 1,379.85 (-2.85)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг