Ажойиб хабар! Сречко Катанес Қатарга қарши ўйинни стадиондан туриб кузатиб боради
ФОТО: UzbekistanFA
ЖЧ. Саралаш. Осиё
10.06.2025, Як.
Ўзбекистон
3
Қатар
0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанес ЖЧ-2026 саралаш босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Қатарга қарши баҳсни “Бунёдкор” стадионидан туриб кузатиб боради.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси муддатидан аввал мундиал йўлланмасини қўлга киритди ва бу йўлда Катанеснинг саъй-ҳаракатлари катта бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар ўртасидаги баҳс 10-июн куни Тошкент вақти билан соат 18:45 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист