Ўзбекистон Португалияга қарши оқ либосда ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Португалияга қарши ўйин ўтказади.
photo: UFA
Жаҳон чемпионати
23.06.2026, Як.
Португалия
5
Ўзбекистон
0
23-июн куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Португалияга қарши ўйин ўтказади.
Мазкур баҳс олдидан FIFA вакиллари ҳамда жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда мусобақа регламентига оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар берилди.
Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз Португалия-Ўзбекистон баҳси 23-июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор