ЖЧ-2026. Португалия йирик ҳисобда Ўзбекистонни мағлуб қилди
Жаҳон чемпионати 2-турида Ўзбекистон миллий жамоаси Португалияга қарши майдонга тушди.
Биринчи бўлимда катта устунликка эришган Роберто Мартинес жамоаси учта гол урди. Роналду дублни расмийлаштирди. Мендеш эса жарима тўпидан сўнг Неъматовни ожиз қолдирди.
Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида эса Абдувоҳид Неъматов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 88-дақиқада захирадан майдонга тушган Леау эса якуний нуқтани қўйди, – 5:0.
Бу натижадан сўнг Португалия очколари сонини 4 тага етказиб, пешқадамга айланди.
Ўзбекистон эса икки ўйиндан сўнг бирорта очко тўплай олмаган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда. Миллий жамоа 3-тур баҳсини Конго ДРга қарши 28 июн куни ўтказади.
ЖЧ-2026. 2-тур
Португалия – Ўзбекистон 5:0
Голлар: Роналду 6, 37, Мендеш 17, Абдувоҳид Неъматов 60 автогол, Леау 88
Португалия – Кошта, Канселу (Семеду, 46), Диаш, Вейга, Мендеш, Витинья (Леау, 83), Невеш, Фернандеш, Нету (Консейсау, 46), Феликс (Тринкау, 64), Роналду.
Ўзбекистон – Абдувоҳид Неъматов, Абдуқодир Ҳусанов, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Беҳруз Каримов, Шерзод Насруллаев (Ҳожиакбар Алийжонов, 46), Абдулла Абдуллаев, Одил Ҳамробеков (Акмал Мозговой, 46), Азиз Ғаниев, Аббосбек Файзуллаев (Игор Сергеев, 74), Элдор Шомуродов.
Огоҳлантириш: Вейга 68.