Ўзбекистон кубогида 1/8 финалнинг барча ўйинлари якунланиб, чоракфиналчилар аниқланди
Кубок баҳсларининг ўтган йилги финалчилари «Пахтакор» ва «Бухоро» ўз иштирокини аллақачон якунлаб бўлди.
photo: PFL
Ўзбекистон кубогида 1/8 финалнинг барча ўйинлари якунланиб, чоракфиналчилар аниқланди.
Унга кўра, «Гулистон», «Нефтчи», «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Локомотив», «Андижон», ОКМК ва «Ғазалкент» чоракфиналга чиқди.
Кубок баҳсларининг ўтган йилги финалчилари «Пахтакор» ва «Бухоро» ўз иштирокини аллақачон якунлаб бўлди.
Турнирнинг ушбу босқичига 17 сентябр куни қуръа ташланади. Шунингдек, яримфиналнинг эҳтимолий жуфтликлари ҳам сараланади. Чоракфинал баҳслари октябр ойида бўлиб ўтади.