locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги. «Сўғдиёна» Муборакда «Машъал»ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди

Муборак клуби гуруҳдаёқ турнир билан хайрлашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Ўзбекистон кубоги. «Сўғдиёна» Муборакда «Машъал»ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Фото: Машъал ПФК

Ўзбекистон кубоги 2-турида “Машъал” ўз майдонида “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушди. Беллашув 2:1 ҳисобида жиззахликларнинг ғалабаси билан якунига етди.

Ўйинда “Сўғдиёна” сафида Абдулазизхон Абдурашидов ва Оллоберган Каримов голларга муаллифлик қилди. “Газчилар”нинг ягона голи Иброҳим Ғанихонов ҳисобига ёзилди.

Шундай қилиб, Улуғбек Бақовев жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб, кейинги босқичга чиқди. “Машъал” эса гуруҳда қолиб кетиши ойдинлашди.

Ўзбекистон кубоги. 2-тур
Машъал – Сўғдиёна 1:2
Голлар: Иброҳим Ғанихонов 68 — Абдуллазизхон Абдурашидов 8, Оллоберган Каримов 45+1.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг