locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Улуғбек Бақаев: Об-ҳаво шароитига қараб қийин ўйин ўтказдик деб ўйлайман

«Машъал» – «Сўғдиёна» учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақаев матбуот анжуманида иштирок этди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Улуғбек Бақаев: Об-ҳаво шароитига қараб қийин ўйин ўтказдик деб ўйлайман
photo: So'g'diyona fk

«Машъал» – «Сўғдиёна» учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Об-ҳаво шароитига қараб қийин ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Энг муҳими, биринчи голни урдик. «Машъал» устунлик қилишга, вазиятлар яратишга ҳаракат қилди. Дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратди. Биз эса иккинчи тўпни киритишга муваффақ бўлдик. Танаффусга қулай ҳисобда йўл олдик. Ҳаммаси яхши кетаяпти эди. Рақиб қарши ҳужумларда жазолашга уринди, шу сабабли ўйин охири асабий ўтди, деб хулоса қилиш мумкин. «Сўғдиёна» жамоасини, футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз, — дейди Улуғбек Бақаев.

— Ўзингизга кўрсатилган сариқ карточка ҳақида фикрингиз қандай?

— Футболда ҳиссиётлар шундай жўш урган пайтлар бўлади. Бу вазиятда тўқнашув юз берди.

— Турли жамоалар бошқарувида «Машъал»га қарши футболчиларни бошлаб тушгансиз. Ўйинчи сифатида ҳам тўқнаш келгансиз. Четдан қараганда «Машъал»нинг бундай инқирозга тушиб қолишига нима сабаб, деб ўйлайсиз?

— Аввало, бошқа жамоалардаги вазиятни муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Бу этикага ҳам тўғри келмайди. Қолаверса, матбуот анжуманида. Лекин фикримча, «Машъал» футболчиларда руҳий жиҳатдан инқироз кузатиляпти. Кўриниб турибди, тўпни назорат қилишяпти, зарбалар, қарши ҳужумлар — ҳаммаси бор. Фақат руҳият етишмаяпти. Кетма-кет мағлубиятлар, албатта, босим юклайди. Бу профессионал фикрим. Аммо жамоа ичида нима бўлаётганини билмайман.

— «Машъал» уй учрашувларини Ғузорда ўтказмоқда. Бугунги учрашувда майдон сифатига қандай баҳо берасиз? Майдон Суперлигани қабул қила оладими?

— Бу ҳақда футболимиз мутасаддиларига мурожаат қилиш керак. Ким рухсат беради ёки бермайди – бизнинг иш эмас.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг