locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Қўқон-1912” “Андижон ФА” дарвозасига жавобсиз еттита тўп киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Қўқон-1912” “Андижон ФА” дарвозасига жавобсиз еттита тўп киритди
ФОТО: FC Qo'qon-1912

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Қўқон-1912” сафарда “Андижон ФА” меҳмони бўлди ва 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларнинг барчаси иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб Шаҳзод Бешимов 48-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада дублини расмийлаштирди (0:2).

Жавоҳир Ҳусанов эса 72 ва 73-дақиқада голлар киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди (0:4).

Орадан уч дақиқа ўтиб Бекжон Жўрабоев жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилган бўлса, Егор Кондрятиук 80-дақиқада ҳисобни 6:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Шаҳзод Бешимов хет-трик муаллифига айланди (0:7).

Шу тариқа, “Қўқон-1912” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 4 тага етказиб, “Ф” гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

“Андижон ФА” 0:7 “Қўқон-1912”

Голлар: Шаҳзод Бешимов, 48 (0:1), Шаҳзод Бешимов, 59 (0:2), Жавоҳир Ҳусанов, 72 (0:3), Жавоҳир Ҳусанов, 73 (0:4), Бекжон Жўрабоев, 76 (0:5), Егор Кондрятиук, 80 (0:6), Шаҳзод Бешимов, 90+2 (0:7).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг