locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Нефтчи” “ФарДУ” устидан қийинчиликсиз ғалаба қозонди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: FC NEFTCHI

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Нефтчи” ўз майдонида “ФарДУ”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 26-дақиқада Икром Алиббоев томонидан очилди (1:0). 34-дақиқада эса Аброҳ Исмоилов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0).

69-дақиқада Шерали Расулов ҳисобни қисқартирган бўлса (2:1), 75-дақиқада Билолхон Тошмирзаев учрашувга якуний нуқта қўйди (3:1).

Шу тариқа, “Нефтчи” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 4 тага етказиб, “E” гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

“Нефтчи” 3:1 “ФарДУ”

Голлар: Икром Алиббоев 26' (1:0), Аброҳ Исмоилов 34' (2:0), Шерали Расулов 69' (2:1), Билолхон Тошмирзаев 75' (3:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг