locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Навбаҳор” “ФарДУ” устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: FC NAVBAHOR

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор" ўз майдонида “ФарДУ”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобига эга бўлди.

Дастлаб, ҳисоб 65-дақиқада Забихилло Ўринбоев томонидан очилди (1:0). 79-дақиқада эса Русланбек Жиянов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0).

83-дақиқада эса Алишер Одилов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди (3:0). 90+3-дақиқада эса Шерзод Қодиров “ФарДУ”нинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, наманганликлар ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 7 тага етказиб олиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги | “E” гуруҳи, 3-тур

“Навбаҳор” 3:1 “ФарДУ”

Голлар: Забихилло Ўринбоев 65' (1:0), Русланбек Жиянов 79' (2:0), Алишер Одилов 83' (3:0), Шерзод Қодиров 90+3' (3:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг