locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

По‘латхўжа Холдорхонов: “\"FarDU\"да тажрибалилар бор ва бу ўзига хос дерби\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон кубоги, гуруҳ босқичи, 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “FarDU” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 21 ёшли ҳужумчиси По‘латхўжа Холдорхонов "Навбаҳор" клуби матбуотига бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлажак рақибимиз “FarDU” Про лигада қатнашаяпти, жамоани тажрибали мутахассислар бошқаряпти, шунингдек, таркибида тажриба ва маҳоратига эга футболчилар бор.

Бундан ташқари, бу ўзига хос дерби ҳам. Шу боис, фарғоналиклар бўлажак баҳсда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилшади ҳамда ўйин қизиқарли кечади, деган умиддаман.

Биз ҳам майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мадaдкор бўлишларини сўраб қоламан.

Биз эса таъкидлаганимдек, уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун рақибни мағлубиятга учратишга интиламиз",- деди Холдорхонов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг