locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Хоразм” “Жайхун”ни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Хоразм” “Жайхун”ни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди
ФОТО: FC Xorazm

Ўзбекистон Кубоги 2-турида ўрин олган “Хоразм” - “Жайхун” учрашуви ўз якуннига етди ва унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 44-дақиқада Данила Ежов томонидан очилди (1:0). 56-дақиқада “Жайхун” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бироқ Ҳазратжон Турсунқулов нуқтада адашди.

57-дақиқада эса Суннатилло Абдуллажонов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0). Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Шухрат Дарёбаев “Жайхун”нинг ягона жавоб тўпини киритди. (2:1).

Бироқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Муродбек Бобожонов ҳисобдаги фарқни яна иккитага етказиб қўйди (3:1).

Шу тариқа, “Хоразм” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 6 тага етказиб олиб, “I” гуруҳида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

“Хоразм” 3:1 “Жайхун”

Голлар: Данила Ежов 44' (1:0), Суннатилло Абдуллажонов 57' (2:0), Шухрат Дарёбаев 90+1' (2:1), Муродбек Бобожонов 90+2' (3:1).

Фойдаланилмаган пенальти: Ҳазратжон Турсунқулов 56'.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг