Ямал “Реал”га янги келган ҳимоячини масхара қилди
ФОТО: Getty Images
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
05.06.2025, Як.
Испания
5
Франция
4
Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Ламин Ямал “Реал”га янги келган Дин Ҳейсен ҳақида ҳазил қилди.
Гап шундаки, ҳар икки футболчи ҳам Испания терма жамоасига чақирилган. Терма жамоа матбуот хизмати икки футболчининг қўшма суратларини ижтимоий тармоқларга жойлади.
Ямал эса сурат остига қуйидагича изоҳ ёзиб қолдирган:
“Менинг янги ўйинчоғим”.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” май ойида Дин Ҳейсенни “Борнмут”дан 60 миллион евро эвазига сотиб олган эди.
Маълумот учун, Испания терма жамоаси 5-июн куни Миллатлар Лигаси доирасида Францияга қарши майдонга тушади.
Насрулло Каримов
Журналист