Миллатлар лигасининг иккинчи финалчиси аниқ бўлди
Барча ўзбеклар Жаҳон чемпионати шукуҳи билан юрган бир пайтда, Европа Миллатлар лигасининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Испания ҳамда Франция терма жамоалари финал йўлланасини қўлга киритиш учун ўзаро беллашдилар. Голларга бой тарзда кечган ушбу қарама-қаршиликда мезбонлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Миллатлар лигаси, яримфинал
Испания – Франция 5:4
Голлар: Уильямс 22, Мерино 25, Ямал 54, 67, Педри 55 – Мбаппе 59 (п), Шерки 79, Вивиан (а.г) 84, Коло Муани 90+4.
Испания: Симон, Порро, Ле Норманн, Ҳейсен, Кукурелья, Педри (Руис 64), Субименди, Мерино (Гави 90+1), Уильямс (Ольмо 64), Ямал, Оярсабал (Саму 77).
Франция: Меньян, Калулу (Гюсто 63), Конате, Лангле (Люка Эрнандес 72), Тео, Рабио, Коне, Дује (Барколя 63), Дембеле (Коло Муани 76), Олисе (Шерки 63), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Ямал 33, Гави 90+6 – Рабио 51, Тео 82, Коло Муани 90+4, Коне 90+7.
Шундай қилиб саккизинчи июн куни Миллатлар лигаси финал баҳси бўлиб ўтади ва унда Португалия-Испания терма жамоалари бош соврин учун ўзаро куч синашишади.