locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания қаторaсига учинчи бор Миллатлар Лигаси финалига йўлланма олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Испания қаторaсига учинчи бор Миллатлар Лигаси финалига йўлланма олди
ФОТО: Getty Images
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
05.06.2025, Як.
Испания
5
Франция
4

UEFA Миллатлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган баҳсда Испания ва Франция ўзаро тўқнаш келди ва якунда Луис де ла Фуенте шогирдлари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси қаторaсига учинчи бор ушбу турнирнинг финалига йўлланма олди.

Мусобақанинг сўнгги, яъни 2022/2023-йилги мавсумида Испания терма жамоаси ярим финалда Италияни мағлуб этган (2:1) ва финалда Хорватиядан пенальтилар сериясида устун келган (0:0, пен 5:4).

2020/2021-йилги мавсумида эса Испания ярим финалда Италияни мағлуб этиб (2:1), ҳал қилувчи баҳсда Францияга имкониятни бой бериб қўйган (1:2).

Маълумот учун, 2024/2025- йилги мавсум финали 8-июн куни бўлиб ўтади. Унда Испания Португалияга қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, шу куни бронза медаллари учун Германия ва Франция ҳам ўзаро тўқнаш келади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг