locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал Ла Лиганинг жорий мавсумида энг яхши ассист деб топилди

У 28 та ўйинда 11 та ассист қайд этиб, чемпионатнинг энг яхши ассистенти бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямал Ла Лиганинг жорий мавсумида энг яхши ассист деб топилди
ФОТО: Getty images

Испания Ла Лигаcида мавсум якунланди.

«Барселона» вингери Ламин Ямаль энг кўп голли узатма амалга оширган футболчига айланди. У 28 та ўйинда 11 та ассист қайд этиб, чемпионатнинг энг яхши ассистенти бўлди.

Иккинчи ўринни «Хетафе» ярим ҳимоячиси Луис Милья эгаллади — у 10 та голли узатма берди.

Учинчи поғонада эса «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри жойлашди, у 29 та ўйинда 9 та ассист амалга оширди.

Шунингдек, «Барселона» футболчиси Фермин Лопес ва Мадриднинг «Реал» жамоаси аъзоси Арда Гюлер ҳам 9 тадан ассист қайд этди, аммо бунга кўпроқ ўйинларда эришган.

«Барселона» 38 та ўйинда 94 очко жамғариб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Мадриднинг «Реал» жамоаси 86 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи поғонадан эса 72 очко тўплаган «Вильярреал» жой олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг