locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал — Ла Лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси

Ламин 4 та баҳсда майдонга тушиб, 3 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямал — Ла Лиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси
Фото: Барселона

“Барселона” вингери Ламин Ямал Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

18 ёшли ўйинчи ўтган ойда каталонияликлар сафида Испания юқори дивизионида 4 та баҳсда майдонга тушиб, 3 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Ямал овозлар сонига кўра Килиан Мбаппе (“Реал”), Антуан Гризманн (“Атлетико”), Микель Ойарсабал (“Реал Сосьедад”) ва Жерар Моренони (“Виляьрреал”) ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Реал” эса иккинчи ўринда бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг