Винисиус: «Шу руҳда давом этишимиз керак
Бразилиялик футболчи "Вильярреал"га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.
ФОТО: Getty images
“Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лига доирасидаги "Вильярреал"га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Вини дублга эришди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.
“Бу ғалабадан жуда хурсандман. Мухлисларимиз биз учун ҳамма нарсани англатади. Ўйлайманки, бугун ҳаммага ёқадиган футболни кўрсатдим. Шу руҳда давом этишим керак. ФИФА кунларидан сўнг бизни янада қийин баҳслар кутмоқда. Умид қиламанки, ҳеч ким жароҳатланиб қайтмайди. Олдинда узоқ мавсум бор," — деди Винисиус.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" 8 турдан кейин очколарини 21 тага етказиб, пешқадамликка қайтди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист