locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Дейк: «Қизил карточка ўйиннинг боришига жиддий таъсир кўрсатди»

Нидерландиялик футболчи жамоасининг мағлубияти ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ван Дейк: «Қизил карточка ўйиннинг боришига жиддий таъсир кўрсатди»
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
11.10.2026, Як.
Ливерпул
0
Манчестер Сити
3

«Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейк АПЛ 6-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» (0:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Менимча, биринчи бўлим биз учун яхши ўтди, юқори суръат ва шиддат билан ўйнадик. Қарши ҳужумларга ўтган айрим вазиятларимизда янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Ростини айтсам, жуда хавфли вазиятлар яратдик, деб ўйламайман, аммо, назаримда, ғалаба қозонишни исташимизни кўрсата олдик.

Иккинчи бўлимда ҳам худди шу тарзда ўйнашга ҳаракат қилдик. Афсуски, қизил карточка ўйиннинг боришига жиддий таъсир кўрсатди. Айниқса, шундан кейин дарҳол тўп ўтказиб юборганимизни ҳисобга олсак»,
— дея мерсисайдликлар сардорининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг