locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска: «Ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз яхшиланди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи жамоаси ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мареска: «Ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз яхшиланди»
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
11.10.2026, Як.
Ливерпул
0
Манчестер Сити
3

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 6-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда оғир шароитда кечган ўйин бўлди. Биринчи бўлимда бизга қийин бўлди. Тўпга эгалик қилдик, аммо ҳужумларда самарали ҳаракат қила олмадик. Иккинчи бўлим олдидан айрим ўзгаришларни амалга оширдик ва шундан сўнг ўйинимиз анча яхшиланди. Ҳужумларнинг дастлабки босқичида хатоларга йўл қўйдик, бироқ иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик.

Майдон ташқарисидаги ҳолатлар жамоага таъсир қилиши мумкинми? Балки, ҳа, эҳтимол, йўқ. Буни билмайман. Бундай вазият жамоа ва мухлисларни янада жипслаштириши мумкин. Умид қиламанки, ғалабаларни биргаликда нишонлаймиз. Биз фақат шу мақсадга эътибор қаратганмиз
», — дея Маресканинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг