locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вадим Абрамов: «Ҳозир натижага эътибор бермаслик керак»

«Динамо» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Тошкентдаги йиғин, «Хоразм»га қарши ўртоқлик баҳси (3:1) ва кўрикдаги ўйинчилар ҳақида фикрини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Вадим Абрамов: «Ҳозир натижага эътибор бермаслик керак»
photo: Dinamo fk

«Ҳозир натижага эътибор бермаслик керак» — Вадим Абрамов «Хоразм» устидан ғалаба, кўрикдаги ўйинчилар, Абдураҳмоновнинг ҳолати ва Абдусаломов ҳақида

«Динамо» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Тошкентдаги йиғин, «Хоразм»га қарши ўртоқлик баҳси (3:1) ва кўрикдаги ўйинчилар ҳақида фикрини билдирди.

«Яхши спарринг рақиб, одатдагидек тайёргарлик кўряпмиз. Ҳозир натижага эътибор бермаслик керак, чунки биз бошқа жиҳатларга эътиборимизни қаратганмиз. Кўрикда барчага ўзини кўрсатиш учун имконият беряпмиз. Ўйлайманки, бизни қийин чемпионат кутяпти, шундай экан жиддий тайёргарлик кўриш керак.

Бабалиевнинг голи ва ассисти ҳақида? У иккинчи ўйинини ўтказди, ҳали кўрикда уни кузатяпмиз. У биз билан Дубайдаги йиғинда қатнашади, у ерда ҳаммаси маълум бўлади. Ҳар ҳолда легионер футболчини ҳозирги даражадаги ўйинлар билан кўриш бошқа, Дубайдаги бошқа даражада бўладиган рақиблар билан баҳсда синаб кўриш бошқа масала. Янги ўйинчилар бу ерда ёрқин кўриниши, у ердаги баҳсларда эса бундай бўлмаслиги мумкин. Шундай экан, вақт керак бўлади.

Фирдавс Абдураҳмоновнинг жароҳатдан тиканиб қайтиши? Секин-аста машғулотлар жараёнига қўшилмоқда. У энди миллий жамоа йиғинга боради, энг асосийси жароҳатлар бўлмаслиги. Биздан 4 футболчини таклиф этишди. Биз билан бирга Дубай йиғинига йўл олишади, кейин у ердан Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинга бориб қўшилишади.

Жаҳонгир Абдусаломовнинг таркибда йўқлиги сабаби? У бироз шамоллаган, ангинаси бор. Бугун илк бор машғулот ўтказди, унгача 4 кун машғулот ўтказа олмаганди.

Кейинги ўйин? Навбатдаги назорат баҳсини ОКМКга (14 январ) қарши ўтказамиз. Кейин эса Худо хоҳласа Дубайга йўл оламиз», — деди Вадим Карленович.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг