Ҳусанов «Борнмут»га қарши ўйнайдими?
Бугун «Манчестер Сити» ўйнайди.
ФОТО: Getty images
Англия Премер-лигаси
23.08.2026, Як.
Манчестер Сити
2
Борнмут
1
Бугун, 23 август куни, «Манчестер Сити» Премьер-лиганинг 1-турида ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилади. Учрашув «Этиҳад» стадионида ўтказилади.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинда иштирок этиш имконияти юқори. У «Манчестер Сити»нинг «Борнмут»га қарши учрашув учун қайдномасига киритилган.
Ҳусановнинг асосий таркибда майдонга тушиши ҳам кутилмоқда. Айрим манбалар «Сити»нинг эҳтимолий таркибида ўзбекистонлик футболчини марказий ҳимоя ёки ўнг қанот ҳимоясида кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Манчестердаги баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист