locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«У тарихдаги энг зўри». Хулиан Альварес — Мессининг дубли ҳақида

Аргентина муддатидан аввал плей-оффга йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«У тарихдаги энг зўри». Хулиан Альварес — Мессининг дубли ҳақида
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
22.06.2026, Як.
Аргентина
2
Австрия
0

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Австрия устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг дубль қайд этган жамоа сардори Лионель Мессининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Таъсирли. Ростини айтсам, сиз айтганингиздек, қўшимча қилишга сўз йўқ. Биз буни ҳар куни кўрамиз, у шунча йиллардан бери ўзининг сеҳрини, иқтидорини намойиш этиб келмоқда. У тарихдаги энг зўри ва биз доим ундан завқланишга ҳаракат қиламиз», — дея Альвареснинг сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo.

Альвареснинг ўзи 64-дақиқада Лаутаро Мартинеснинг ўрнига захирадан майдонга тушди. Турнир давомида «Атлетико» ҳужумчиси клуб мавсуми якунида олган жароҳати сабабли ўйинларни захирада бошлаётганди.

Аргентина иккита учрашувдан сўнг олти очко жамғарди ва J гуруҳида биринчи ўрин билан муддатидан аввал плей-оффга йўл олди. Аргентиналиклар навбатдаги ўйинни 28 июнь куни Иордания жамоасига қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг