Месси: «Жамоадошларим билан бирга муваффақиятни нишолаш имкониятини сабрсизлик билан кутяпман»
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Австрияга қарши (2:0) кечган учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Аввало, мен бу ғалабадан жуда хурсандман. У ўта муҳим эди ва оғир, қизғин курашда қўлга киритилди. Энди келажакка хотиржамроқ қарашимиз мумкин.
Бу жаҳон чемпионатида барча ўйинлар тенг, кескин курашлар остида ўтмоқда. Мен бу лаҳзадан завқланяпман ва жамоадошларим билан бирга муваффақиятни нишонлаш имкониятини сабрсизлик билан кутяпман», — дея Мессининг сўзларини келтиради Аргентина терма жамоасининг X ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти.
2-турдан сўнг Аргентина терма жамоаси олти очко жамғариб, J гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Австрия миллий терма жамоаси уч очко жамғариб, иккинчи поғонада жойлашган.