locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тибо Куртуа “Реал Мадрид” билан шартномани узайтиришга яқин турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тибо Куртуа “Реал Мадрид” билан шартномани узайтиришга яқин турибди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа “қаймоқранглилар” билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, Куртуа ва испан гранди келишувни 2027 йилнинг ёзига қадар узайтиришни режалаштиришмоқда. Бельгиялик голкипернинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Куртуа жорий мавсум “Реал” сафида жами 44 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол ўтказиб юборди ва 14 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг